2014 йил 16 август куни Туркманистон раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатдаги «Туркманистоннинг давлат мукофотлари тўғрисидаги айрим қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонунни имзолади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар бермоқда.

“Prezident yulduzi” ordeni. Foto: chrono-tm.org

«Президент юлдузи» ордени. Фото: chrono-tm.org

Қонун «Президент юлдузи», «Олтин аср», «Уйғониш» сингари бир қатор давлат мукофотларининг янгича таърифланишини тасдиқлади.

“Oltin asr” ordeni. Foto: chrono-tm.org

«Олтин аср» ордени. Фото: chrono-tm.org

Қонунга мувофиқ, бундан буён медаль ва орденларда Туркманистон биринчи президенти — Сапармурот Ниёзовнинг бўртма расми эмас, монумент ва отлар тасвирланади.