CNN нашри фотожурналисти Жонатан Альпейри икки ҳафта давомида Донецкда бўлиб, айирмачилар дафн маросимидан репортаж тайёрлаш учун рухсат олишга муваффақ бўлди, деб ёзади Korrespondent.net.

1494720

Фото: CNN

Фотомухбир сўзларига кўра, унинг ишидаги энг катта қийинчиликлардан бири «ўзларининг сўнгги қўрғонини украин ҳукумати кучларидан ҳимоя қилаётган» айирмачилар билан бевосита иш олиб боришга тўғри келгани бўлди.

Foto: CNN

Фото: CNN

«Одатда айирмачилар ўз томонларидан қурбонлар сонини ошкор этмаслик мақсадида журналистларни жангчиларининг дафн маросимига қўйишмайди», — деб ёзади Альпейри.

Foto: CNN

Фото: CNN

Унинг айтишича, репортажда 18 август куни Донецк яқинидаги қишлоқда бўлиб ўтган маросим акс этган.

Foto: CNN

Фото: CNN

Foto: CNN

Фото: CNN

Foto: CNN

Фото: CNN

Бироқ рухсат берилганига қарамай, маросимдан сўнг уни ҳибсга олиб, Донецкка келтиришди ва барча кадрларни ўчиришга мажбур қилишди. «Аммо меҳмонхонага қайтганимиздан кейин расмларнинг ҳаммасини қайта тиклашга муваффақ бўлдик», — дея аниқлик киритди фотомухбир.