АҚШ президенти Барак Обама Донбассдаги низоларни ҳал этишда АҚШ ҳарбий аралашувини истисно қилди, дея хабар бермоқда «Сегодня».

Foto: Reuters

Фото: Reuters

«Биз ҳарбий ҳаракатларни Украина муаммоларининг ечими деб билмаймиз», — деди у Оқ уйдаги нутқи чоғида.

Шу билан бирга, у NATO аъзолари ҳимоя қилинишини таъкидлади.

«Украина NATOга аъзо эмас. Бироқ унинг яқинида жойлашган қатор давлатлар Альянсга киради. Ва биз бир-биримизни ҳимоя қилиш мажбуриятимизга жиддий ёндашамиз», — дея қўшимча қилди у.

Америка президентининг қайд этишича, у сентябрда Вашингтонда Украина президенти Пётр Порошенкони қабул қилади.