Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Донбассдаги айирмачиларни қамалда қолган украин ҳарбий хизматчилари учун гуманитар коридор очишга чақирди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб, Korrespondent.net хабар берди.

Foto: Associated Press

Фото: Associated Press

«Мен айирмачиларни қуршовда қолган Украина ҳарбийларига, беҳудага қурбонлар келиб чиқмаслиги, уларга жанговар ҳаракатлар ҳудудидан тўсиқларсиз чиқиб кетишга ва ўз оилалари бағрига қайтишига имкон яратиш, ҳарбий операция натижасида яраланганларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш учун гуманитар коридор очишга даъват этаман», — дейилади Россия президенти мурожаатида.

Нашрнинг эслатишича, аввалроқ айирмачилар Россиянинг ўт очишни тўхтатиш таклифига қизиқиш билдирмасликларини маълум қилган эди.