Япония ташқи ишлар вазирлиги Россияни Украина суверенитетини бузишда айблади. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Фумио Кисида Россия қўшинларининг қўшни давлат ҳудудига киритилганига ишора қилиб, баёнот берди, деб ёзади «Сегодня».

Foto: Associated Press

Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида. Фото: Associated Press

«Биз чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Бу мамлакат суверенитетининг жиддий равишда бузилишидир. Биз ‘еттилик’ мамлакатлари билан ҳамжиҳатликда тегишли чораларни кўрамиз», — деди у.

Аввалроқ Донецк вилоятидаги Новоазовск шаҳри, шунингдек Навоазовск, Старобешевк, Амвросиевск туманларидаги қатор аҳоли пунктлари Россия ҳарбийлари назоратига ўтгани ҳақида хабар берилган эди.

Дунё мамлакатлари Украинадаги сўнгги воқеаларга нисбатан тезкорлик билан муносабат билдира бошлади. Хусусан, Ангела Меркель ва Барак Обама Россияга қарши санкцияларни кескинлаштириш зарурлигини айтди.