Август охирида Тошкентнинг Қорасув-6 даҳасида Lada расмий салони очилди, дея хабар бермоқда Podrobno.uz. Дилердан олинган маълумотларга кўра, модель линейкасидан аввалгидек Lada Kalina, Lada Priora ва Lada Granta ўрин олган. Айни пайтда салонда фақат Lada Kalina’ни харид қилиш мумкин, қолган иккита модель эса шу йилнинг октябрида сотувга чиқади.

Foto: my-italia.us

Фото: my-italia.us

Автосалон ходимининг таъкидлашича, барча моделлар янгиланган ва мукаммаллаштирилгандир. Автомобиллар нархи 14 минг доллардан 16 минг долларгача. Россия автосаноатидаги янги Lada Vesta автомобили эса ҳозирча Ўзбекистонга келтирилиши кутилмаяпти.

Нашрнинг эслатишича, Россия автомобиллари ўтган йил бошида Ўзбекистон бозоридан йўқолган эди. Расмий дилерлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан нарх бўйича рақобатга дош бера олмагач, автосалонлар бирин-кетин ёпилган эди.