«UZ» домен ҳудуди маъмурияти сайти — cctld.uz’да IDN-конвертер (домен номларидаги миллий алифболар белгиларини байналмилаллаштирувчи қурилма) пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Uzinfocom корпоратив блоги.

Skrinshot: Daryo

Скриншот: Дарё

Ушбу қурилма орқали сайт доменини миллий алифбо белгиларидан иборат қилиш мумкин. Бунинг учун махсус ажратилган катакчага исталган домен номини кирилл алифбосида киритиш зарур. Шунда катакча пастида ХN префикси билан бошланувчи код пайдо бўлади.

Энди доменни ушбу кодни кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказиш керак, шундан сўнг барча браузерларда у кирилл алифбосида акс этиб туради.