Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Islom Karimov va Vladimir Putin. Foto: news.mail.ru. Arxiv

Ислом Каримов ва Владимир Путин. Фото: news.mail.ru. Архив

Президент Ислом Каримов ШҲТ доирасида Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказди.

Бугунги кунда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик ўзаро манфаатдорлик хусусиятига эга. Савдо-иқтисодий алоқалар изчил ривожланмоқда. 2013 йил якунларига кўра, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 7,1 миллиард АҚШ долларини ташкил этгани бунинг тасдиғидир. 200 дан ортиқ давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битим ва шартномалар ҳамкорликнинг мустаҳкам ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Ислом Каримов ва Владимир Путин икки мамлакатлар ўртасидаги мулоқотларнинг мунтазамлиги муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди.

Ўзбекистон раҳбари 12 сентябрь куни ШҲТга аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг 14-мажлисида иштирок этади.