Таиланднинг Бангкок шаҳрида ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати «D» гуруҳидаги учрашувлар ниҳоясига етди, дея хабар бермоқда Uff.uz.

Foto: wikipedia.org

Фото: wikipedia.org

Унда Сурия терма жамоаси гуруҳ пешқадами Эрон ўсмирлар терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди. Яна бир учрашувда Саудия Арабистони терма жамоаси Қатар билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

Демак, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси чорак финалда Сурия терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. Ушбу баҳс 14 сентябрь куни 18:00 да бошланади. Чорак финалда ғалаба қозонган терма жамоа келаси йили Чилида бўлиб ўтадиган 17 ёшлилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга бўлади.

Барча чорак финал жуфтликлари билан танишинг:

Осиё чемпионати U-16. Чорак финал.

Жанубий Корея — Япония

Австралия — Малайзия

Ўзбекистон — Сурия

Эрон — КХДР.