АҚШ президенти Барак Обама унинг маъмурияти 12 сентябрь, жума куни Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилишини айтди. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.

Foto: newsfirst.lk

Фото: newsfirst.lk

Янги чеклов чоралари Россия иқтисодиётининг молия, энергетика ва мудофаа секторларини қамраб олади.

Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь, пайшанба куни ЕИнинг 28 давлати 12 сентябрдан Россияга қарши қўшимча санкциялар жорий қилиш ҳақида қарор қабул қилди. Санкцияларга учраган юридик ва жисмоний шахслар рўйхати бугун, 12 сентябрда расман эълон қилинди ва кучга кирди.