Czech Airlines («Чехия ҳаво йўллари») 24 октябрдан Ўзбекистонга парвозларни тўхтатади, дея хабар бермоқда «РИА Новости» авиакомпания вакилига таяниб.

Foto: csa.cz

Фото: csa.cz

Компания маълумотларига кўра, шу куни Прагадан Тошкентга сўнгги рейс амалга оширилади. Czech Airlines авиакомпанияси Ўзбекистондаги ваколатхонасини ҳам ёпади.

Компания вакилига кўра, Ўзбекистонга парвозларни тўхтатиш ушбу йўналишнинг норентабеллиги (харажатларни қопламаслиги) билан боғлиқ.

Czech Airlines 2009 йилда Ўзбекистонга учишни бошлаган, 2012 йилда эса бу ерда авиакомпаниянинг ваколатхонаси очилган эди. Айни пайтда авиакомпания Прага—Тошкент йўналишида А-319 аэробусларида ҳафтада икки марта парвозларни амалга оширади.