Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 11 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тожикистон пойтахтига келди. ШҲТ олий органининг бу йилги мажлиси Тожикистоннинг ушбу ташкилотга раислиги доирасида ўтказилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.

Dushanbe. Foto: tajikembassy.at

Душанбе. Фото: tajikembassy.at

Шу куни Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашди. Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва минтақавий масалалар юзасидан, жумладан, Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш борасида фикр алмашди.

Тожикистон Президенти ғоят мазмунли суҳбат учун Президент Ислом Каримовга миннатдорчилик билдирди. Имомали Раҳмон Ўзбекистоннинг ШҲТ фаолияти самарадорлиги ва халқаро нуфузини оширишга қаратилган амалий ташаббуслари ўз вақтида илгари сурилгани ва улар ҳар томонлама асосли эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга ташрифи давом этмоқда.