Америкалик олимлар кексайиш жараёни 39 ёшда тананинг бош қисмида бошланишини аниқлади, дея хабар бермоқда «Петербургский дневник» нашри. Маълум бўлишича, шу ёшда организм миелин моддасини зарур миқдорда ишлаб чиқаришдан тўхтайди.

Foto: Trend

Фото: Trend

Ушбу кимёвий бирикма асаб ҳужайраларини емирилишдан қутқаради, у бўлмаса, ҳужайралар «ўла» бошлайди. Жараён ортга қайтариб бўлмайдиган тусга киради ва қарилик бошланади.

Калифорниядаги университет мутахассислари миелинсиз юрак ва қон томирлари, мушаклар ва скелетнинг аҳволи ҳам ёмонлашишини аниқлади.

Тўғри овқатланиш, жисмоний машқ қилиш, яхши кайфият кўркам бўлиб қолишга ёрдам берса-да, миелин танқислиги натижасида ҳужайраларнинг қариш жараёнини тўхтатиб бўлмайди.