Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг теннис баҳсларида дастлабки ярим финалчи маълум бўлди. Денис Истомин сардорлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси мезбонлар — кореялик теннисчиларни 2:0 ҳисобида мағлуб этяпти. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.

Foto: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Денис Истомин бир соат-у 26 дақиқа давом этган баҳсда Хён Чангни 6:4, 7:6 ҳисобида таслим этди. Бироздан сўнг ўтказиладиган жуфтликлар баҳси натижасидан қатъий назар, Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалга йўл олди.