«Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг олти ёшли жияни Агустин Месси ҳам каталонияликлар ўйинчисига айланди, дея хабар беради Stadion.uz El Mundo Deportivo маълумотига таяниб.

Foto: newslocker.com

Фото: newslocker.com

Ёш футболчи имтиҳонларни яхши топширди. Энди кичик Месси «Барселона» мактабига қатнаб, унинг ёшлар жамоасида ўйнайди.

Маълумот учун, Агустин — тўрт карра «Олтин тўп» эгасининг акаси Родриго Мессининг ўғлидир.