Америкалик талабалар томонидан яратилган, электр ёрдамида ҳаракатланадиган Electric Blue автомобили электромобиллар ўртасидаги дунё рекордини янгилади. Бу ҳақда Phys.org сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: Phys.org

Фото: Phys.org

180 дан ортиқ электромобиллар иштирокида АҚШнинг Юта штатида чемпионат бўлиб ўтди. Унда Electric Blue электромобили соатига 329,75 километр тезлик билан ҳаракатланиб, дунё рекордини янгилади ва биринчи ўринни эгаллади.

Foto: Phys.org

Фото: Phys.org

Ушбу электромобил 10 йил давомида Brigham Young университетининг 130 нафар талабаси томонидан ясалган. У цилиндир шаклида ишланган, шамол қаршилигини осон енгиб ўтиш учун ғилдираклари корпус остида яширилган. Унинг оғирлиги 500 килограммни ташкил этади.

Foto: Phys.org

Фото: Phys.org

Бундан аввалги дунё рекорди ҳам айнан шу электромобил томонидан 2011 йилда ўрнатилган эди. Унда Electric Blue электромобили соатига 250 километр тезлик билан ҳаракатланган.