Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган 17-Осиё ўйинларининг навбатдаги кунидан сўнг медаллар жамғариш бўйича Хитой терма жамоаси яна пешқадамга айланиб олди. Чин юрти вакиллари ҳозиргача 13 та олтин, тўққизта кумуш, 11 та бронза — жами 33 та медални қўлга киритиб улгурди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Foto: “Olamsport”

Фото: «Olamsport»

Иккинчи ўринда бораётган мезбонлар ҳисобида 12 та олтин, 10 та кумуш ва шунча бронза медаль бор. Кучли учликка еттита олтин, саккизта кумуш, 11 та бронза медалга эга Япония терма жамоаси якун ясаган. Мўғулистон ва Қозоғистон терма жамоалари ҳисобида икки нафардан Осиё ўйинлари чемпиони бор.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳозирча иккита бронза медаль бор. Ушбу икки медални терма жамоага дзюдо баҳсларида Мирзоҳид Фармонов (66 килограмм) ҳамда оғир атлетиканинг қизлар мусобақасида Маҳлиё Тоғаева (48 кг.) келтирган эди.