Дзюдо бўйича 100 килограммдан ортиқ вазн тоифасида Осиё ўйинларида иштирок этаётган Абдулла Тангриев Ўзбекистон делегацияси ҳисобига тўртинчи бронзани тақдим этди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.

Foto: stadion.uz

Фото: stadion.uz

Дзюдочилар бронза медаль учун беллашувда қирғизистонлик Юрий Краковецкий устидан ғалаба қозонди ва Челябинскда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатидаги мағлубият учун реванш олди. Баҳс тугашига 34 сония қолганида «иппон» баҳоси Тангриевга ғалаба келтирди.

Абдулла нимчорак финалда сингапурлик Хо Хан Бунни мағлуб этди, бироқ чорак финалда кореялик дзюдочига ютқазиб қўйди. У ўтиш баҳсида қозоғистонлик Ержан Шикеевни мағлуб этиб, «бронза» учун курашиш имкониятини қўлга киритганди.