Ўзбекистон терма жамоаси Осиё ўйинлари «Б» гуруҳида етти очко жамғариб, тўплар нисбатига кўра, Гонконг терма жамоасини ортда қолдирди ва биринчи ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Uff.uz хабар бермоқда.

Foto: blog.kozaza.com

Фото: blog.kozaza.com

Шу тариқа Миржалол Қосимов шогирдлари нимчорак финалда «А» гуруҳи вакили Саудия Арабистони терма жамоасига қарши майдонга тушадиган бўлди.

«А» гуруҳида эса биринчи ўринни мусобақа мезбони — Жанубий Корея терма жамоаси қўлга киритди ва нимчорак финалда Гонконг билан куч синашадиган бўлди.