Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида Galaxy S5’нинг кичик тури – Galaxy S5 mini смартфони 1 200 000 сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: GSMarena

Фото: GSMarena

Galaxy S5 mini смартфонида 4,5 дюймли Super AMOLED дисплей, 1,4 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1,5 Гб тезкор хотира, 8 мегапикселли асосий камера, 2100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.

Унда Galaxy S5 смартфонидаги каби S Health, юрак уришини назорат қилиш, бармоқ изи сканери, NFC функциялари мавжуд. Унда ҳам LTE модули ўрнатилган бўлиб, қурилма сув ва чангга қарши ҳимояланганлик – IP67 сертификатига эга.

Samsung Galaxy S5 смартфонида эса 5,1 дюймли дисплей, 2 Гб тезкор ва 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин бўлган 16 Гб ички хотира, 2 мегапикселли олд ва 16 мегапикселли орқа камера, 2,5 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 801 процессори, 2800 мА·соат қувватга эга батарея, Android 4.4.2 операцион тизими ўрнатилган. Уни «Флешка» савдо мажмуасида 1 800 000 сўмдан сотиб олиш мумкин.