«Реал» клубининг «Сантьяго Бернабеу» стадиони номи «Абу Даби Сантьяго Бернабеу» деб ўзгартирилиши мумкин. Бу борада БАА компанияси музокара олиб бормоқда ва йилига 25 миллион евро тўлашга тайёр, деб хабар бермоқда Uff.uz.

“Santyago Bernabeu” stadioni. Foto: tonkosti.ru

«Сантьяго Бернабеу» стадиони. Фото: tonkosti.ru

Бу пулни International Petroleum Investment компанияси тўлайди. Компания раҳбарияти БАА қироллик оиласи вакиллари ҳисобланади.

Шартнома 20 йилга мўлжалланган. Шу тариқа 2034 йилга қадар клуб ғазнасига 500 миллион евро тушиши кутилмоқда.