Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб Туркманистон катталар ўртасида чекишнинг тарқалганлиги беш фоиздан ошмайдиган биринчи мамлакатга айланиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» нашри хабар берди.

Foto: truerizm.ru

Фото: truerizm.ru

Туркманистонда чекишга қарши курашнинг қатъийлиги ва самадорлигини Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Маргарет Чен ҳам юқори баҳолади. STEPS тадқиқотларининг дастлабки натижаларига кўра, айни пайтда мамлакатда вояга етган аҳолининг 8 фоизигина чекади. Аёллар орасида ушбу кўрсаткич 1 фоизга тенг.

2000 йилда Туркманистонда жамоатчилик жойларида чекканлик учун жарималар киритилган. Ўшандан буён тамаки маҳсулотлари рекламалари, рулда чекиш тақиқланди, соғлом турмуш тарзи бўйича кучли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.