АҚШнинг Миннесота штатида истиқомат қилувчи 113 ёшли Анна Стоер Facebook ижтимоий тармоғига аъзо бўлиш учун «ёшаришга» мажбур бўлди. Бу ҳақда КАRЕ 11 маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

1900 йилда туғилган Анна Стоер Facebook’нинг рўйхатдан ўтиш учун мўлжалланган созламаларида 1905 йилдан аввалги муддат кўрсатилмагани боис ёлғон ёш киритишга мажбур бўлди.

Ёши улуғлигига қарамай, электрон почтанинг фаол фойдаланувчиси ҳисобланган Анна ҳозирда дўстлари билан Facebook орқали мулоқот қилмоқда.