Фаластиннинг Ғазо секторини қайта тиклаш учун 4,3 миллиард евро тўпланди. Бу ҳақда, Норвегия ташқи ишлар вазири Берг Брендга асосланиб, Reuters ахборот агентлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Isroil-G‘azo chegarasi. Foto: L’Express

Исроил-Ғазо чегараси. Фото: ЛъЭхпресс

12 октябрь куни Миср пойтахти Қоҳирада 2014 йил ёзида Исроил билан давом этган етти ҳафталик қуролли низодан зарар кўрган Ғазо секторига ёрдам йиғиш бўйича донор-мамлакатлар конференцияси бўлиб ўтди.

«Конференция иштирокчилари 4,3 миллиард евро ажратиш мажбуриятини олди. Ушбу маблағнинг ярми Ғазони қайта тиклаш учун, қолгани эса Фаластин халқининг кундалик эҳтиёжлари учун ишлатилади», – деди Бренд.

Маълумот учун, ушбу конференция Норвегия ва Миср ташаббуси билан ташкил этилган. Аввалроқ, Ғазони қайта тиклаш ишлари учун Европа Иттифоқи 450 миллион евро, Қатар 1 миллиард, АҚШ 212 миллион, Қувайт 200 миллион, Буюк Британия 63 ва Франция 32 миллион доллар ажратиши ҳақида хабар берилган эди.