«Пулково» аэропортининг қўниш ҳудудидан чиқиш жойида йўловчи қизлардан бирини оқ от минган рицарь кийимидаги йигит кутиб олиб, унинг қўлини сўраган. Бу ҳақда «Петербургский дневник» хабар бермоқда.

Foto: spb.kp.ru

Фото: spb.kp.ru

«‘Пулково’ аэропортидаги энг ғайриоддий юрак изҳори. Бу биз кўрган энг ноодатий ва романтик изҳор бўлди. Рицарь ‘Пулково’ аэропортига келиб, хонимнинг қўлини сўради ва у рози бўлди! Сизга бахт ва муҳаббат тилаймиз!», − дейилади аэропорт матбуот хизматининг Facebook’даги саҳифасида.

Foto: novayagazeta-ug.ru

Фото: novayagazeta-ug.ru

«Рицарь»нинг сўзларига кўра, қиз оқ от минган рицарь ҳақида орзу қилгани сабабли у шундай усулда қўлини сўраган. Тарихий реставрация билан шуғулланувчи бу йигит учун образни яратиш катта қийинчилик туғдирмаган.

Foto: spb.kp.ru

Фото: spb.kp.ru

Маълумот учун, «Пулково» аэропорти Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри учун хизмат қилади.