Kyushu Electric Power компаниясининг маълум қилишича, «Вонгфонг» тўфони туфайли Япония жанубидаги 50 мингга яқин оила электр токисиз қолди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

Foto:glnews.ru

Фото:glnews.ru

Япониянинг энг жанубий префектураси Окинавада 32,5 минг, Кюсю оролидаги Кагосима префектурасида эса 16,4 минг хонадонда электр энергияси узиб қўйилди.

«Вонгфонг» тўфони Окинава префектураси яқинида содир бўлмоқда. Бу ерда суткасига 300 миллиметргача ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинмоқда.

Окинавада шамолнинг тезлиги сониясига 48 метргача етди. NHK телекомпанияси маълумотларига кўра, 24 киши ҳалок бўлган. Улардан икки нафарининг қўлларини тўсатдан бошланган шамол туфайли ёпилган эшик қисиб қолган.

Япониядаги метеорология бошқармаси «Вонгфонг»ни ҳажми бўйича энг катта ва фавқулодда кучли деб эътироф этди. Шамол тезлиги тўфон марказида сониясига 45 метр, кучайган вақтда сониясига 65 метрга тенг бўлади.

Аввал хабар берилганидек, тўфон келаётган душанба куни Япониянинг энг катта ороли − Хонсюга ёпирилиб, сешанба куни марказга, жумладан Токиога етади.