Хитойнинг Шаньдунь провинциясидаги Яньтай шаҳри суди «Қодир худо черкови» диний фирқасининг икки аъзосини ўлим жазосига маҳкум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС. Улар фирқачилар билан боғланишдан бош тортган аёлни ўлдирганликда айбланмоқда.

Foto: bigmir.net

Фото: bigmir.net

Қурбон жорий йилнинг май ойида Чжаоюань шаҳридаги McDonald’s қаҳвахоналаридан бирида ўз сафига янги аъзоларни жалб қилаётган фирқачиларга уяли телефон рақамини бермагани учун ўлгунича калтакланган. Бу иш бўйича жами 5 киши жавобгарликка тортилган бўлиб, улардан бири умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилинган, яна икки нафари 10 ва 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

«Шарқ чақмоғи» деб ҳам аталадиган ушбу диний йўналишга 1990 йиллар бошида Хэнань провинциясида Чжао Вешан асос солган бўлиб, у ўз хотини Ян Сянбинни «иккинчи Масиҳ» деб эълон қилган. Улар атрофида пайдо бўлган фирқа кўплаб қонунбузарликлар, жумладан, ўғрилик ва қотилликларда айбланган.