Хитой шимоли-ғарбидаги Шэньси провинциясининг Яньань шаҳри ҳудудида ер кўчиши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 2 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.

Foto: chinamodern.ru

Фото: chinamodern.ru

Ер кўчиши 10 октябрь куни содир бўлиб, тезюрар автомагистрал қурилиши майдонларида ишчиларнинг саккизта вақтинчалик турар-жойларини вайрон қилган. 9 киши воқеа жойида ҳалок бўлган, яна 10 киши кейинроқ шифохонада вафот этган.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари бошқа табиий офатларнинг олдини олиш мақсадида қурилиш ҳудудида геологик тадқиқотларни амалга оширмоқда.