Ярим тунда юзига ниқоб таққан уч киши Самарқандда истиқомат қилувчи аёл ҳовлисига девор оша босқинчиликка тушди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.

Foto: kotlas-info.ru

Фото: kotlas-info.ru

Номаълум шахслар аёлни пичоқ билан қўрқитиб, унинг 500 АҚШ доллар ва 180 минг сўм пулини олиб кетди. Жабрланувчи ички ишлар идораларига хабар бергач, тезкор тергов гуруҳи аъзолари воқеа жойига етиб келди.

Олиб борилган суриштирув-қидирув ишлари натижасида босқинчилик содир қилганликда айбланган уч шахс ички ишлар бўлимига олиб келинди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.