2014 йил январь—сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган ЯИМ ҳажмининг ўсиши 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 8,1 фоизни ташкил қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Foto: gazeta.uz

Фото: gazeta.uz

2014 йил тўққиз ойи якунлари бўйича бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўсиш суръатлари қуйидагиларни ташкил қилди: саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми – 8,4 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти – 6,8 фоиз, асосий капиталга инвестициялар – 10,7 фоиз (АҚШ доллари эквивалентида – 12,3 фоиз), қурилиш ишлари – 18,9 фоиз, чакана товар айланмаси – 14,2 фоиз, бозор хизматлари – 14,7 фоиз.

Ҳисобот даврида мамлакатнинг ташқи савдо айланмаси 21,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этди ва 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 0,6 фоизга ўсди, шу жумладан экспорт ҳажми – 11,1 миллиард АҚШ долларини (ўсиш 0,2 фоиз), импорт ҳажми эса 10,2 миллиард АҚШ долларини (ўсиш 0,9 фоиз) ташкил этди. Ташқи савдо сальдоси 916,8 миллион АҚШ долларига тенг бўлди.