Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида давом этаётган ПараОсиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 19 тага етди. Булар 16 та олтин, 2 та кумуш, 1 та бронза медалларидир, деб ёзади Olamsport.com.

Foto: red-dot-21.com

Фото: red-dot-21.com

Ўзбекистонлик спортчилар медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда жами 197 та медаль билан Хитой терма жамоаси бормоқда.Улар 106 та олтин, 60 та кумуш, 31 та бронза медалини қўлга киритиб улгурган.

Кучли учликдан Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари жой олган. Кейинги ўринларни Эрон, Таиланд, Гонконг, Малайзия, Вьетнам, Қозоғистон каби терма жамоалар банд этган.

Умуман олганда, ҳозиргача 19 та мамлакат делегациялари ҳисобида камида бир нафар чемпион бор. Камида битта бронза медалига эга бўлган давлатлар сони эса роппа-роса 30 тага етди.