АҚШнинг Калифорния штатида полиция офицери хизматдан уйга қайтаётиб йўлда 120 минг доллар топиб олди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Foto: AP

Фото: AP

Исми ошкор этилмаслигини сўраган полициячи аёл машинада Конкорд шаҳридан ўтиб бораётиб, йўлда устида автомобиллар изи қолган иккита катта сумкани кўриб қолган. Ичида нима борлиги мақсадида уларни очиб кўрганида 100 долларлик купюралар билан тўлдирилган пакетларга кўзи тушган.

20 йиллик тажрибага эга полициячи пулларни қаерга олиб бориш лозимлигини билган. Кўчада ҳеч ким бўлмаганига қарамай, у пулларни ўзлаштириб олмаган. Полиция пулларни эгасига қайтарган, бироқ улар нега йўлда қолдириб кетилгани бўйича суриштирув ўтказмоқда. Аёл эса ҳалоллиги учун тақдирланган.