Грузия президенти Георгий Маргвелашвилининг рафиқаси Мака Чичуа «Рустави-2» телеканалига ўғил фарзанд кутаётганини маълум қилди, деб хабар берди «РИА Новости».

Foto: kraj.by

Фото: kraj.by

«Иккаламизнинг ҳам қизларимиз бор, энди учинчи фарзандимиз ўғил бўлиши ошкор бўлди»,— деди Чичуа.

Грузия президенти Георгий Маргвелашвили ҳамда унинг турмуш ўртоғи — рассом, визажист ва актриса Чичуа жорий йилнинг 10 сентябрида ўз муносабатларига расмий мақом берган эдилар.

Маргвелашвили иккинчи маротаба ота бўлади, унинг вояга етган Анна исмли қизи бор. Чичуанинг ҳам Машо исмли қизи бор.