Ҳиндистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари «Жамаат ул Мужаҳидин» террористик гуруҳининг Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасинага суиқасд уюштириб, бу мамлакатда давлат тўнтаришини амалга ошириш билан боғлиқ фитнасини фош қилди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб, ТАСС хабар берди.

Bangladesh bosh vaziri Shayx Hasina. Foto: “TASS”

Бангладеш бош вазири Шайх Ҳасина. Фото: ТАСС

Ҳиндистон ички ишлар вазирлиги вакили сўзларига кўра, экстремистлар Ҳиндистон ҳудудида ҳам операция амалга оширишни режалаштирган.

Бангладеш билан чегарадаги Ғарбий Бенгалия штатида «Жамаат ул Мужаҳидин»нинг икки нафар жангариси бомба тайёрлаш вақтида портлаб кетгач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фитна ҳақида хабар топган. Ҳодиса жойида террористик ташкилотнинг ушбу мақсадидан дарак берувчи далил ва маълумотлар топилган. Полиция вакилларининг айтишича, Ҳиндистон гуруҳ режалари ҳақидаги мавжуд маълумотларни Бангладешга топширади.