Шимолий Корея аҳолиси орасида унаштирув маросимида узук ўрнига телефон совға қилиш оммалашиб бормоқда, деб хабар берди «РИА Новости».

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

КХДР ёшлари орасида мобил телефон борлиги жамиятда яхши ўрин эгаллаганидан далолат беради, турмушга чиқмаган қизлар эса ўзларига бундай алоқа воситасини сотиб олишга қурблари етмайди. Шунинг учун  ҳам мамлакатнинг кичик ва ўрта шаҳарларида тўй совғаси сифатида телефон бериш русум бўлмоқда.

Шимолий Кореяда оддий мобил телефон 200-300 доллар (25 минг вон), смартфон эса 400 доллар туради. Ишчиларнинг ўртача ойлик маоши 3 минг вон (3 доллар) ни ташкил этади.

2013 йил май ойидаги маълумотга кўра, Шимолий Кореяда мобил алоқа фойдаланувчилари сони 2 миллиондан иборат бўлган. Мобил телефон мамлакат аҳолисининг ўн иккидан бирида бор.