Россия Федерацияси Ленинград вилояти тергов бошқармаси томонидан Тосненск туманида жисмоний тарбия дарсида ўқувчи қизнинг вафот этгани муносабати билан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди ТАСС.

Arxiv. Foto: svpressa.ru

Архив. Фото: svpressa.ru

Бу ҳодиса 29 октябрь куни Телман ўрта мактабида рўй берди. Баёнотда айтилишича, олтинчи синфда ўқийдиган 12 ёшли қиз бирданига ўзини беҳол сезган ва ҳушидан кетган. Шу билан ўзига келмасдан, мактаб муассасида жони узилган.

Айни дамда зарур суриштирув ишлари амалга оширилмоқда, воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Тиббий суд экспертизаси ҳам ўз фаолиятини бошлаган.