«Пётр Порошенко блоки» партияси Украина Олий Радасида кўпчиликни ташкил қилиш учун коалиция ташкил қилиш тўғрисидаги шартнома лойиҳасини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Сегодня».

Foto: forbes.ua

Фото: forbes.ua

Партия матбуот хизматининг хабар беришича, шартнома лойиҳаси «Миллий фронт» ҳамда «Самопомич бирлашмаси» сиёсий партияларига тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, 26 октябрь куни Украинада бўлиб ўтган парламент сайловларининг 97,8 фоиз натижалари ҳисобланган вақтда бош вазир Арсений Яценюкнинг «Миллий фронт» партияси 22,17 фоиз, «Порошенко блоки» 21,82 фоиз ва «Самопомич» 11,01 фоиз овозлар билан етакчилик қилмоқда.