Украина президенти Пётр Порошенконинг ўғли Алексей Порошенко мамлакат парламенти − Олий Рада депутатлигига сайланди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.

Foto: rian.com.ua

Фото: rian.com.ua

Кичик Порошенко Винница вилоятидаги 12-рақамли бир мандатли сайлов округидан Украина парламенти депутатлигига ўз номзодини қўйган эди. Марказий сайлов комиссияси хабар беришича, 29 октябрь куни маҳаллий вақт билан 09:48да 100 фоиз овозлар ҳисоблаб чиқилган вақтда Алексей Порошенко 62 359 овоз (64,02 фоиз) тўплагани маълум бўлган.

Foto: segodnya.ua

Фото: segodnya.ua

2012 йилда Украинанинг ҳозирги президенти Пётр Порошенко ҳам айнан шу сайлов округидан 71,5 фоиз овоз билан Олий Рада депутатлигига сайлангани маълум қилинган.