Шри-Ланка жануби-шарқида сел келиши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, яна 250 киши бедарак йўқолган, деб хабар бермоқда Associated Press.

Foto: wunrn.com

Фото: wunrn.com

Агентлик берган хабарга кўра, чой плантациялари ишчилари истиқомат қиладиган 120 та уй сел остида қолган. Қутқарув ишлари учун ҳарбийлар жалб этилган.

Шри-Ланкада муссон ёмғирлари мавсуми сентябрдан декабргача давом этади. Муттасил муссон ёмғирлари кучли лойқа оқимини келтириб чиқарган.