Кеча Москва областидаги Ногинск шаҳридан таркибида 50 та машина бўлган автоколонна Украина шарқига йўл олди, деб хабар бермоқда «Сегодня».

Foto: ru-an.info

Фото: ru-an.info

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, юк машиналарига Донецк ва Луганск инфратузилмаларини таъмирлаш учун қурилиш хом-ашёлар ортилган.

Бироқ, Россия на Украина, на Қизил Хоч билан гуманитар конвой юбориш масаласида келишмагани айтилмоқда. Украина Ташқи ишлар вазирлиги бу автоколоннани тўхтатиб қола олмаслигини маълум қилган.