«ЮКОС» собиқ раҳбари Михаил Ходорковский ва мухолифатчи Алексей Навалний Россия ҳуқуқ муҳофазачиларидан жабр кўрганларга мукофот пули беришга қарор қилди. Бу ҳақда Ходорковскийнинг Twitter’даги микроблогига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Aleksey Navalniy. Foto: “RIA Novosti”

Алексей Навалний. Фото: «РИА Новости»

«МБХ (Михаил Ходорковский) ва Навалний РФ суд-ҳуқуқ тизимидан жабр кўрганлар учун мукофот таъсис этади», — дейилади микроблогда.

Ходорковский фирибгарлик ва ўғрилик учун суд ҳукми билан ўн йилдан ортиқ йилни қамоқда ўтказган. Навалний ҳам порахўрлик учун судланган. Айни пайтда мухолифатчи уй қамоғига маҳкум этилган.