АҚШнинг Калифорния штатидаги Вентура округида ҳарбий самолёт ҳалокатга учраши оқибатида бир киши, тахмин қилинишича, учувчи ҳалок бўлган, деб хабар берди «РИА Новости».

Foto: Flickr

Фото: Flickr

Воқеа 29 октябрь куни маҳаллий вақт билан соат 17:13 да Калифорния ҳарбий ҳаво кучлари авиация базасидан узоқ бўлмаган жойда содир бўлди.

Вентура округининг ёнғинга қарши хизмати Facebook’даги саҳифасида ёзган хабарига кўра, ёнғинга қарши федерал ва маҳаллий хизматлар Point Mugu авиация базасида қулаган самолётга муносабат билдирган. Hunter Hawker қирувчи самолётида бўлган бир киши вафоти қайд этилган.

Ёнғин ўчирувчилари ҳодиса жойига етиб келган, ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.