Россия тергов қўмитаси «Внуково» аэропортида Falcon самолётининг ҳалокатга учраши билан боғлиқ жиноий иш бўйича биринчи айбловни эълон қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Svetlana Krivsun. Foto: “TASS”

Светлана Кривсун. Фото: ТАСС

29 октябрь, чоршанба куни стажёр диспетчер Светлана Кривсунга жиноят содир қилиш бўйича айблов қўйилди. Ушбу айблов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263- моддаси 3-банди (ҳаракат хавфсизлиги ва ҳаво транспортидан фойдаланиш қоидаларини

бузиб, икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимини келтириб чиқариш)да кўзда тутилган. Кривсун айбланувчи сифатида тергов қилинди. У айни пайтда уй қамоғида сақланмоқда.

Айби тасдиқланган ҳолда, Кривсун 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 21 октябрга ўтар кечаси Москва—Париж рейси бўйича парвоз қилмоқчи бўлган тўрт ўринли Falcon самолёти махсус техника машинасига урилиб, ёниб кетди ва учиш-қўниш йўлагига қулаб тушди. Самолёт бутунлай ёниб кетди, ундаги одамларни қутқариб қолиш иложи бўлмади. Ҳалокат натижасида Франциянинг Total нефть компанияси раҳбари Кристоф де Маржери ва уч нафар экипаж аъзоси нобуд бўлди.