Италия президенти Жоржо Наполитано давлат ҳукуматининг 1993 йилда коза ностра томонидан шантаж қилинганини тасдиқлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таяниб «РИА Новости» хабар бермоқда.

Jorjo Napolitano. Foto: “RIA Novosti”

Жоржо Наполитано. Фото: «РИА Новости»

28 октябрь, сешанба куни Римдаги Квиринал саройида Палермо шаҳар суди маслаҳатчилари мажлиси бўлиб ўтди, унда Наполитано 1990 йиллар бошида Сицилия мафияси бошлиқлари ва Италия ҳукумати вакиллари ўртасида бўлиб ўтган махфий музокаралар иши бўйича шов-шувли жараён доирасида гувоҳлк кўрсатмаларини берди.

ОАВлар хабарига кўра, 1992—1994 йилларда Депутатлар палатасига раислик қилган Наполитано, прокурорнинг 1993 йилда Милан ва Римда мафия томонидан амалга оширилган портлатишларни шантаж деб ҳисоблаши-ҳисобламаслиги тўғрисидаги саволига ижобий жавоб берди. Унинг айтишича, коза ностра ўша вақтда давлатга ультиматум эълон қилмоқчи бўлган: ҳибсга олинган мафия раҳбарларининг аҳволи яхшиланиши керак ёки мамлакатдаги вазият беқарорлашишда давом этади.

1992—1993 йилларда Италияда мафия раҳбарлари буйруғи билан амалга оширилган қонли террорчилик ҳаракатлари бўйича ишни кўриб чиқиш 2013 йил майида Палермо маслаҳатчилар судида бошланган эди.