КХДР етакчиси Ким Чен Ин ҳарбий ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қисмларининг ёзги таркиби машғулотларига раҳбарлик қилди. Бу ҳақда «ЦТАК»га таяниб, ТАСС хабар бермоқда.

Foto: “TASS”

Фото: ТАСС

Учувчилар ҳарбий самолётларни учириш-қўндиришни, ҳаво нишонларини ушлаб қолишни машқ қилишди, олий учувчилик санъатини намойиш этишди.

Корея миллий армиясининг олий бош қўмондони ҳарбий машғулотлар натижаларидан мамнун бўлди ва ўша ернинг ўзидаёқ баъзи учувчилар унвонини «юқори профессионализмни намоён этгани учун» оширди.