КХДРда айни пайтда Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари ёпиб қўйилди, дея хабар бермоқда ТАСС. Нима сабабдан бунга қарор қилингани, шунингдек, бундай чора вақтинчалик ёки доимий эканлиги ҳақида хабар берилмаяпти.

Foto: Associated Press

Фото: Associated Press

Ушбу сервислардан Пхеньяндаги дипломатик миссиялар ва халқаро гуманитар ташкилотлар ходимлари фойдаланган. Шимолий кореялик оддий фуқаролар интернетга кириш имкониятига эга эмас. Улар учун КХДРда «Кванмён» ички тармоғ ишлайди, у Корея Меҳнат партияси ва мамлакат раҳбарлари фаолиятини ёритиш ҳамда илмий-техник муваффақиятларни тарғиб қилиш билан шуғулланади.

Таъкидлаш жоиз, сентябрда КХДР ҳукумати мамлакатда фаолият юритаётган хорижий ваколатхоналарга Wi-Fi технологиясидан фойдаланишни тақиқлаб қўйган эди.