Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос Швеция ҳукуматининг Фаластинни давлат сифатида тан олиш тўғрисидаги қарорини олқишлади. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Foto: politico.com

Фото: politico.com

«Биз бу қарорни олқишлаймиз ва уни тарихий деб ҳисоблаймиз. Шунингдек, биз бошқа давлатларни ҳам ушбу қиролликдан ўрнак олишга чақирамиз», − деди Аббос.

Аввалроқ, Швеция ҳукумати Фаластинни давлат сифатида расман тан олгани хабар берилган эди.