Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳридаги халқаро аэропорт ҳудудига жойлаштирилган ва у ерда 12 йил давомида фаолият юритган 170 нафар Франция ҳарбий хизматчилари ўз базаларини тарк этди. Бу ҳақда Тожикистоннинг Asia-Plus нашри хабар бермоқда.

Foto: avia.pro

Фото: avia.pro

Душанбе халқаро аэропорти матбуот котиби Маҳмадюсуф Шодиевнинг маълум қилишича, аввалроқ аэропортдан француз ҳарбийларининг барча техника ва қурилмалари чиқариб кетилган.

Франция қўшини контингенти ёрдамчи бўлинма сифатида Душанбе халқаро аэропортига 2001 йил сентябридан Афғонистонда ишга туширилган НАТО қўшинлари контингенти таркибида жойлаштирилган эди.