Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Чегара хизмати раҳбари Нурлан Жуламанов 2014 йил 27 декабргача ҳибсда сақланади. Бу ҳақда Қозоғистон Ҳарбий суди матбуот хизматига таяниб Tengrinews.kz хабар бермоқда.

Foto: tengrinews.kz

Фото: tengrinews.kz

Жуламанов Қозоғистон Жиноят кодексининг 235 ва 311-моддалари бўйича ўта катта миқдорда пора олганликда айбланиб қўлга олингани аввалроқ хабар берилган эди.

Ушбу жиноят учун Жуламанов саккиз йилдан ўттиз йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ва унинг мол-мулки мусодара қилиниши билан жазоланиши мумкин.