Россияда доллар курси тарихда биринчи марта 43 рублга етди, дея хабар бермоқда Gazeta.ru Москва биржаси маълумотларига таяниб.

Foto: “Vedomosti”

Фото: «Ведомости»

Биржа ахборотига кўра, 29 октябрь, чоршанба куни 21:26 да доллар курси 43,0105 рублни ташкил этди.

Нашрнинг таъкидлашича, долларнинг қимматлашуви АҚШ Федерал захира тизими Очиқ бозорлар бўйича қўмитасининг йиллик базавий фоиз ставкасини 0—0,25 фоиз даражасида ушлаб туриш қарори билан боғлиқдир.

Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни долларнинг рублга нисбатан курси 41,6 рублга етиб, рекорд ўрнатган эди.